“Charlie Hebdo”нинг карикатурачиси “тавба қилди”ми?

“Charlie Hebdo”нинг карикатурачиси “тавба қилди”ми?

“Anadolu” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Франциядаги машъум “Charlie Hebdo” журналининг “таниқли карикатурачиси” Ренальд Луцьер ўз фаолиятида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг “карикатуралари”ни бошқа чизмаслигини маълум қилган.

Луцьер Францияда чиқадиган “Les Inrockuptibles” журналига интервью бераркан, “Муҳаммад [(с.а.в.)]нинг қиёфаларини бундан кейин чизмайман”, деб таъкидлаган. Луцьернинг бундай қарорга келишига нима сабаб бўлгани айтилмаган.

back to top