ИҲТ фазони ўрганади

ИҲТ фазони ўрганади

Хабар қилинишича, Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти (ИҲТ) шу йилнинг сўнгги чорагида Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида ўзининг илк Фан ва технология саммитини ўтказади. Саммит доирасида кенг кўламли фазовий тадқиқотларни амалга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Бу бўйича ИҲТга аъзо давлатларнинг қўшма дастурини амалга ошириш назарда тутилмоқда.

ИҲТнинг Илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси тайёрлаган ишчи ҳужжатга мувофиқ, кенг кўламли космик изланишларни амалга ошириш учун етарли тажрибага эга бўлган олимлар ва муҳандислардан иборат гуруҳни шакллантириш тавсия этилган.
Бундан ташқари, ИҲТ унга аъзо давлатларни фазога кичикроқ йўлдошларни юбориш ишини фаоллаштиришга чақирган. Таъкидланишича, бундай мини йўлдошлар ердаги экин майдонларини кузатиш, турли табиий офатларни олдиндан аниқлаш ҳамда уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, денгиз ва қуруқликда қутқарув ишларини амалга ошириш, об-ҳаво маълумотларини тўплаш каби вазифаларни самарали бажариш имкониятини беради.
Шунинг баробарида, ИҲТ Антарктика қитъасида ҳам илмий тадқиқотларни амалга оширишни режа қилаётгани айтилмоқда.

back to top