Маккада пиёдалар учун дунёдаги энг узун йўлак қурилади

Маккада пиёдалар учун дунёдаги энг узун йўлак қурилади

Макка шаҳар маъмурияти вакили маҳаллий газеталардан бирига берган интервьюсида Маккадан Арофатга қадар чўзилган ва дунёда энг узун бўлиши кутилаётган пиёдалар йўлаги қуриб битказилаётганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, мазкур лойиҳани амалга оширишга бундан икки йил олдин киришилган бўлиб, у Ҳажнинг навбатдаги мавсуми олдидан очилади.

Янги йўлак Арофат ва Масжидул Ҳарамни боғлаб турувчи, зиёратчилар учун мўлжалланган йўллар тармоғининг бир қисмига айланади. Барпо этилаётган йўлакда ҳам пиёда-зиёратчилар учун зарур бўладиган қатор қулайликлар, шу жумладан, савдо нуқталари, хавфсизлик марказлари, амбуланс (тез тиббий ёрдам) пунктлари ташкил қилинмоқда.
Айтилишича, ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ишлари қатор масалаларни ҳал этишга хизмат қилади. Хусусан, атрофдаги манзара яхшиланади, ҳудуднинг айрим участкаларидан анқиб турувчи ёқимчиз ҳидлар, шунингдек паша ва чивинлар ҳам камаяди.

back to top