Британиядаги хотин-қизлар учун мўлжалланган илк масжид

Хабар қилинишича, Британиянинг Бредфорд шаҳрида хотин-қизлар учун мўлжалланган илк масжидни барпо этиш режалаштирилган бўлиб, у ерда хотин-қизларга тўлақонли диний хизматларни кўрсатиш назарда тутилмоқда экан. Бу ҳақида Британия Мусулмон хотин-қизлар кенгашининг бош ижрочиси Бана Гора маълум қилган.
Бана Горанинг айтишича, режа қилинган “масжид фақат хотин-қизлар учун мўлжалланган бўлади ва у ердаги барча ишлар ҳам фақат улар томонидан бажарилади. У ўз тоифасига кўра Британиядаги илк шундай масжид бўлади”.
Режа муаллифлари ҳозирнинг ўзидаёқ “хотин-қизларнинг имомлик қила олиши” масаласида қизғин мунозара кетаётганини таъкидлаб ўтганлар.