ИШИД ва “Курд давлати”нинг ташкил этилиши

Бутун дунёда етакчилардан бўлиб, Суриядаги энг қайноқ янгиликларни ёритиб борувчи “Ал-Жазира” телеканали, террористик гуруҳлар назоратида бўлиб турган ҳудудлар харитасини эълон қилди. Харита сўнгги йилларда Яқин Шарқда бўлиб ўтган воқеалар асосида тузилган бўлиб, жумладан, тўрт йил муқаддам Сурияда бўлган инқилоб, шимолда пайдо бўлган курдлар ҳудуди бунга ёрқин мисол бўла олади.
Мутахассисларнинг фикрича, бу воқеалар минтақа келажагини тасаввур қилишда имкон беради. “Курд лойиҳаси Американинг Яқин Шарқда амалга ошириши лозим бўлган режалари замирида пайдо бўлди. ИШИДга қарши курашиш баҳонасида айнан суриялик ва ироқлик курдлар энг қудратли ва замонавий қурол-аслаҳаларга эга бўлишди. Шу билан бир вақтда, кучлар сепаратистик мойилликларга қарши ўлароқ “Ислом давлати”га зарба беришди, – деди ИА IslamNews “Кенгаш” маданий-маърифий жамоатчилик бирлашмаси раҳбари Мухамед Саляхетдиновнинг сўзларига таяниб.
“Ал Жазира” тасвирлаган харитада илгари ҳеч қандай кучга эга бўлмаган курдлар шимолда ўз ҳудудлари ва бошқарувларига эга бўлишган (сариқ рангда кўрсатилган).
Курдлар ҳудуди ҳукумат (қизил рангда) ва суриялик мухолифатчилар (яшил рангда) назорати остидаги районлар билан тенглашиб қолди. Ғарб ОАВларида “Исломий давлат” Суриядаги асосий куч сифатида кўрсатиб келинса ҳам, улар мамлакатнинг маркази ва шарқидаги баъзи ҳудудларидагина фаолият юритмоқдалар. Харитада улар қора нуқталар билан кўрсатилган. “Мазкур жойлашиш ИШИДнинг вазифаси вақтинча эканидан далолатдир, айни вақтда эса курдлар Ғарб ёрдамида Сурия ва Ироқнинг шимолидаги ҳудудларни ўз назоратига олиб, стратегик аҳамиятга эга даражада ўша ерларда ўрнашиб олишмоқда”, дейди мутахассис. Унинг сўзига кўра, “Ғарб чизган ва ИД билан қўрқитувчи қора хариталар жамоатчилик фикридан тўсиш учун тутунли ниқоб воситасидир”.