Расулуллоҳ с.а.в.нинг исмлари Буюк Британия гўдакларига қўйилиши бўйича биринчиликни сақламоқда

Расулуллоҳ с.а.в.нинг исмлари Буюк Британия гўдакларига қўйилиши бўйича биринчиликни сақламоқда

2010-йилдан бери Расулуллоҳ с.а.в.нинг исмлари янги туғилган чақалоқларга қўйилиши борасида энг машҳури бўлиб келмоқда. Англия ва Уельсда Муҳаммад исми биринчиликни эгаллаган.

Ушбу исмнинг турли ёзма кўриниши мавжуд бўлиб (Mohammed, Muhammad, Muhammed), натижалар бирлаштирилса, анъанавий Оливер исмидан ўзиб кетади, деб хабар беради Британ Миллий Статистика хизмати. 2014-йил маълумотлари ўрганиб чиқилгач, изланувчилар 6649 янги туғилган ўғил бола Оливер, 5327 қиз чақалоқ эса Амелия деб номлангани аниқланган. Машҳур исмлар рўйхатини Джек, Гарри ва Джейкоб давом эттиради. Қизлар исмида эса Оливия, Изла ва Эмили кўпроқ қўйилган. 2014-йилда Муҳаммад исми ҳар хил ёзилиши ҳисобга олинса, 7240 болага қўйилган. 
Айтганча, Лондонда ҳам бу исм энг кўп қўйиладиган ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, мутахассислар кетма-кет иккинчи марта Муҳаммад исмини энг кўп қўйилувчи исмлар қаторига қўшишмоқда. Иккинчи ўринда Оливер, учинчи ўринда 2013-йилга қараганда бир поғона пастлаган Джек исми эгаллаган. 2006-йили Расулуллоҳ с.а.в.нинг исмлари Англия қироллигида энг кўп қўйилиши бўйича иккинчи ўринни эгаллаган эди. 2010-йилда эса, энг кўп қўйилувчи исм деб эълон қилинган эди. Муҳаммад исми нафақат Англияда, балки Норвегияда ҳам машҳурдир. 2013-йил чақалоқларига қўйилган исмлар статистикасини ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишган.

back to top