Ислом уламолари иқлим ўзгаришидан ташвишда

Ислом уламолари иқлим ўзгаришидан ташвишда

Ер юзида истиқомат қилаётган 1.6 миллиарддан зиёд мусулмонларнинг ҳаётига таъсир қилаётган иқлим ўзгариши муаммосидан ҳавфсираган олтмишдан ортиқ Ислом уламолари 2015 йил 19 август куни “Бутунжаҳон иқлим ўзгариши тўғрисида Ислом декларацияси”ни қабул қилдилар.

Декларацияда шундай дейилади:“Бани Одам, ер юзида Аллоҳнинг халифаси бўлиб танланганига қарамай, сайёрамиздаги бузғунчилик ва харобгарчиликнинг асосий сабаби бўлди. Оқибатда сайёрамиздаги бизга таниш бўлган ҳаётнинг тугаши ҳавфи уйғонди. Бугун иқлим ўзгаришига бу аҳволда қўл очиб қараб туриб бўлмайди, бу кетишда Ер сайёрасининг аниқ ўлчови (меъзони) бузилиб кетиши мумкин”.
Ушбу декларацияга Уганда ва Ливан давлатларининг муфтийлари, таниқли дорилфунунларнинг зиёлилари, ҳамда Исломий иқлим ўзгариши вақф ташкилотларининг раҳбарлари имзо чекдилар. Декларация матнида Қуръони Карийм оятлари, ҳамда Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадислардан иқтибослар келтирилди.
Декларациянинг тўлиқ матни ингилиз ҳамда турк тилларида islamicclimatedeclaration.org интернет саҳифасига жойлаштирилди.

Саййид

back to top