Суриялик қочқинларга бошпана бериш ҳақида баёнот

Суриялик қочқинларга бошпана бериш ҳақида баёнот

Иттифоқ раиси Юсуф Қаразавий ва бош котиби Али Қарадоғий томонидан имзоланган ёзма баёнотда араб давлатлари ва бошқа мусулмон давлатлар суриялик қочқинларга бошпана беришга даъват этилди. Баёнотда қардош суриялик қочқинлар бошдан кечираётган фожиа, улар йўлда жон бериб, денгизда ғарқ бўлаётгани, чегараларда хўрланаётгани чуқур қайғу ва изтироб-ла кузатилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Мазкур баёнот орқали Ислом уламоларининг халқаро иттифоқи мусулмон давлатларга мурожаат қилиб, келаси жума хутбасида мусулмонларни суриялик қочқинларнинг оғир қисмати билан таништириш ва Қунут дуосини ўқишга даъват этди.

Шунингдек Иттифоқ, Исломни ва жамики башариятни қадрлайдиган одамларни инсофга чақириб, суриялик қочқинларнинг камситилишларига барҳам бериш мақсадида араб давлатлари ва бошқа мусулмон давлатларни, ушбу қочқинларга бошпана беришга даъват этди.

Бундан ташқари, Иттифоқ ўз баёнотида суриялик қочқинларга ёрдам бераётган, ўз ҳудудида қабул қилаётган давлатлар ва ташкилотларга миннатдорлик изҳор этиб, жамики жаҳонни суриялик қочқинлар ва уларнинг аҳволига тушиб қолганларга берилаётган ёрдам кўламини янада кенгайтириш учун бир ёқадан бош чиқаришга даъват этди.

Шокир Долимов таржимаси

back to top