Мусулмонларни портлатиб юборганлар озод этилди

Мусулмонларни портлатиб юборганлар озод этилди

Мусулмон аҳолига қарши уюштирилган терактларда айбдор бўлган террористик гуруҳга аъзоликда гумонланувчи индуистлар озод қилингани Ҳиндистон ҳуқуқ фаоллари ва мусулмонлари орасида норозилик уйғотди.

Радикал гуруҳ аъзоси Раштрия Сваямсевак Сангх ва собиқ индуист роҳиб Свами Асиманандлар ўз айбларига иқрорбўлишиб кўрсатма берганлар ва уларнинг гуруҳи Ҳинд-Покистон йўналишидаги дўстлик поездида, ҳамда Ҳайдарободдаги масжидда 84 кишининг умрига зомин бўлган қўпорувчилик ҳаракатларига ҳомийлик қилганини тан олган дея хабар беради IslamNews сайти OnIslam.net янгиликларига асосланган ҳолда.

Свами Асимананднинг иқрор бўлишича, у терактни тайёрлашда қатнашган ва радикал индуистларга мусулмонларнинг масканларини портлатиб юборишни шахсан ўзи тарғиб қилган. Ушбу кўрсатмалар мавжудлигига қарамасдан, суд Асимананда ва у билан тил бириктиганларни гаров эвазига озод қилиш ҳақида қарор чиқарган. Таъкидлаб ўтиш лозим, ҳозирги пайтда Ҳиндистон қамоқхоналарида экстремизм ва бошқа ясама гумонлар билан расмий айблов эълон қилинмаган ҳолда минглаб мусулмонлар қолмоқда.

Ибн Маъруф таржимаси

 

 

 

back to top