Беш йилдан сўнг бирваракайига 30 миллион мусулмон Ҳаж ибодатини адо қилиши мумкин

Беш йилдан сўнг бирваракайига 30 миллион мусулмон Ҳаж ибодатини адо қилиши мумкин

Саудия Арабистонининг ҳаж ишлар бўйича вазирлигининг хабар беришича, Маккадаги “Масжидул ҳаром” масжидини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ниҳоясига етгач, ҳар бир мамлакат учун ҳаж квотаси ҳам кўпайтириб берилади. Шундай қилиб, жорий 2015 йил ҳожилар сони камайтирилган сўнгги йил бўлади.

"Кейинги мавсумдан бошлаб ҳожилар сони 5 миллионга етказилади, сўнг яқин 5 йил ичида - 30 миллионга етказилади", - деди Ҳаж ишлари бўйича вазир Бандар Ҳожар. Ушбу ҳабарни  “Arab News” иқтибос қилиб келтиради. "Биз томонимиздан - ҳориждан келаётган ҳожилар учун умумий электрон тизим ишлаб чиқилган ва ишга туширилган. Унинг ёрдамида ҳужжатлар ва бошқа масалаларга оид барча ишлар бажариладиган бўлди". Сўнгги вақтларда Саудия Арабистони томонидан “Масжидул Ҳаром”ни кенгайтириш ишлари бошланганидан сўнг, жуда кўп мамлакатлардан келиши мумкин бўлган ҳожилар сони  камайтирилган эди. Масалан, Сингапурда 17 минг нафар ҳожилар навбатини кутиб туришибди. Бу йили сингапурлик ҳожилар учун ҳаж квотаси 680 кишини ташкил қилган. Сингапур эса, 800 кишига квота сўраган эди. Бангладеш учун ҳам квота 20 фоизга қисқартирилган.

Абу Муслим тайёрлади

back to top