Йўқолсин калта-юбка, битсин осилган иштонлар

АҚШнинг Дейдвил шаҳар ҳукумати эркак кишиларга шимни осилтириб кийиш, ҳамда аёлларга калта юбка ва калта иштонларни кийишни таъқиқлаб қўймоқчи.
"Қизларимизнинг ич-кийимга ўхшаган даражада ўта калта шортик ва калта юбкаларни кийишларига қараб туриш жоиз эмас”, дейди шаҳар ҳукумати вакили Stephanie Kelley.
“Агар кўча-куйда юрганда ўзингизни ҳурмат қилмасангиз, бировнинг ҳурматига ҳам лойиқ бўлмайсиз. Бундай “кийиниш” ҳурматга лойиқ эмас”, дейди унинг ҳамкасби.
Фикрни қўллаб-қувватловчилар, ўзларини эркин ҳисоблаб, истаган нарсасини киядиган кишилар, аслида бошқаларга ҳурматсизлик қилмоқдалар, ва ён-атрофдагиларнинг ҳуқуқларини поймол қилмоқдалар.
Саййид тайёрлади