Исроил фаластинликлар учун Масжидул Ақсони қайта очди

Фаластин бошлиғи Махмуд Аббоснинг автономиянинг хавфсизлик кучлари ва сиёсий партияларига қилган мурожаатидан сўнг, Исроил ҳукумати фаластинликларни Қуддусдаги Масжидул Ақсога киришига рухсат берди.
Аввалроқ, пичоқлар билан қуролланган номаълум фаластинлик гуруҳ исроилликларга ҳужум қилиши натижасида икки киши ўлдирилиб, учтаси яраланган ва бунга жавобан, исроилликлар Масжидул Ақсони 50 ёшдан кичик бўлган эркаклар учун ёпиб қўйган эди.
Ибн Маъруф таржимаси