10 яшар бола Босниянинг энг ёш Қуръон ҳофизи бўлди

10 яшар бола Босниянинг энг ёш Қуръон ҳофизи бўлди

10 яшар Абдураҳмон Босния ва Герцеговинянинг энг ёш ҳофизи унвонини олди. Бола отасининг сўзларига кўра, Абдураҳмон Қуръонни 3 ёшлигидан ўргана бошлаган. «У Қуръоннинг биринчи саҳифасини 3 кунда ёд олган эди», - дейди Ҳамзалий Табакович.

Бола ушбу юқори унвонни олиш учун нималарга эътибор бериш кераклигини айтиб ўтди. «Ҳофиз бўлиш учун, баъзи нарсалардан воз кеча билиш керак. Масалан, мен ўз дўстларим билан учрашишни рад этардим», - дейди Абдурраҳмон.

Ибн Маъруф таржимаси

back to top