Исроил Бош вазири Холокостнинг «айбдор»ини эълон қилди

Қуддус шаҳрида бўлиб ўтган саҳюнийлар конгрессида чиқиш килган Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Иккинчи жаҳон уришида олти миллиондан ортиқ яҳудийларнинг ўлдирилишига Масжидул Ақсонинг ўша пайтдаги муфтийси Ҳаж Амин ал Ҳусайнийни айбдор қилиб кўрсатди.
Нетаньяхунинг айтишича, 1941 йилда 28 ноябрдаги Берлинда бўлган учрашувида муфтий Гитлердан яҳудийларни Европадан кўчирмасликни сўраган. Муфтийнинг фикрича, агар немислар яҳудийларни Европадан ҳайдашса, улар Фаластин ерларида жойлашади. Гитлер уларни нима қилишини сўраганида эса, муфтий уларни тириклайин ёқишни таклиф килган эмиш. Нетаньяхунинг бу чиқиши дунёда шундоқ ҳам нотинч булиб турган Яқин шарқда катта шов-шувларга сабаб булди. Унинг бу фикрини хатто Бош вазирнинг энг яқин маслакдошларидан бўлган Исроил мудофаа вазири Моше Яалон хам тасдиқламади. Мухолифат етакчиси Исхок Герцог эса, Нетаньяхуни сўзларини кайтариб олишга чақирди. Фаластин етакчиси Махмуд Аббос (Абу Мазен) фикрича, бу ёлғон ва тарихни бузиб курсатишга булган ҳаракатдир. Абу Мазен сўзларига қараганда, дунёнинг барча яҳудийлари ҳам Исроил Бош вазиринг айтган сўзларини қўллаб қувватламайди ва Нетаньяхунинг фикри Иккинчи жаҳон урушида яҳудийлар кирғинига жавобгарликни бошқаларга юклашдан ўзга нарса эмас.
Интернет маълумотлари асосида
Жавлон тайёрлади