Ироқ Россиядан ИШИДга қарши курашда кўмак сўрамоқчи

Бу ҳақида Ироқ парламентининг мудофаа қўмитаси бошлиғи айтиб ўтган. Унга кўра, Ироқ ИШИДга қарши курашда АҚШ эмас, балки Россиядан кўмак олишга мойилроқдир.
Владимир Путиннинг матбуот котибининг айтишича, ҳозирча Ироқдан ҳарбий кўмак ҳақида сўров келгани йўқ. Федерация Кенгаши спикери Валентин Матвиенко, Россия Россия Ироқда ИШИДга қарши коалицияда иштирок этишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқади.
Ибн Маъруф таржимаси