Испанияда мактабда диний таълим беришга тарғиб кампанияси бошланди

Испания католик черкови мамлакат яхудий ва мусулмонлари билан биргаликда мактабларда диний таълимни сақлаб қолиш учун курашувчи кампанияни бошлашди.
Эслатиб ўтамиз, черковнинг бу ташаббуси Испан социал ишчи партияси (PSOE) 20 декабрда бўлиши кутилаётган сайловларда ғалаба қозонса, мактабларда диний таълимни бекор қилиши ҳақидаги ваъда сабабли пайдо бўлди. Хусусан, Испания Ислом уммати вакили Риай Татарининг (Riay Tatary) таъкидлашича, бу қарор аҳмоқликнинг ўзгинасидир. Чунки айнан иймон ҳар бир инсонга зарур бўлган фазилатни бера олади. Яхудийлар жамияти федерацияси бошлиғи Исаак Керуб (Isaac Kerub) эса, в барча дин вакиллари – мусулмон, яхудий, насоролар – ўз қадриятларини таълим беришга имкон яратиш тарафдори, деб ёзади Исламский портал. Испания католик черкови ҳузуридаги динлараро алоқалар бўйича комиссия вакили епископ Хавьер Мартинес Фернандес (Javier Martínez Fernández) фикрича, бу каби дарслар динлараро мулоқотни йўлга қўяди, ҳамда турли дин вакиллари бир-бирларини яхшироқ тушуниш имконини беради.
Ибн Маъруф таржимаси