Американинг баъзи мактабларида Рождество ва Санта-Клаус таъқиқланди

Американинг баъзи мактабларида Рождество ва Санта-Клаус таъқиқланди

Бруклин мактабларининг бирида “Рождество” деган номни қўллаш таъқиқланди, унинг ўрнига "Қишки байрам"лар дейиладиган бўлди. “Шукр қилиш куни”ни эса энди ҳамма "Ҳосилдорлик байрами" деб атайди. Бундан ташқари, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳам Санта-Клаус ҳақида гапиришлари мумкин эмас. Бу ҳақда New York Post нашри хабар берди. Мактабда тахминан 1600 ўқувчи бор, уларнинг 95 фоизи Осиё ва Лотин Америка мамлакатларидандир.

Нашриёт Бруклин ўрта мактаблари ўқитувчилари Ассоциацияси президенти Мими Феррер билан суҳбатидан сўнг унинг: "Биз Рождество ва Санта-Клаусни зикр қила олмаймиз, фаришталар бўлмаслиги керак. Бизда ҳатто юлдузлар ҳам бўлмаслиги керак, чунки буларнинг ҳаммаси диний рамз, масалан, Довуд юлдузи сифатида баҳоланиши мумкин" деган сўзини иқтибос қилган. Буларнинг ҳаммаси мактабнинг ўқув раҳбари Хосе Чапарронинг таклифидан сўнг ўқитувчи ва ўқувчиларнинг қоида ва эслатмаларида қайд қилинди. Унда зикр қилинишича, оилаларнинг турли хиллигини инобатга олиш керак, чунки ҳамма болалар байрамларни бир хил нишонламаслиги мумкин. Шаҳар таълим департаменти илгари директива чиқарган эди, унда байрам рамзлари, хусусан арча, ханукал шам ва исломий ҳилолларни қўллаш мумкинлиги айтилган. Бироқ "маъбудларнинг тасвири, диний персонаж ва матнлар" тақиқланган эди. Шунга кўра Санта-Клаус ҳам "диний арбоб" бўлгани учун таъқиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ғарбда диний бағрикенглик (толерантлик) шиори остида бир қанча дин вакиллари ўқийдиган даргоҳларда маълум бир динга хос байрамлар ўтказилиши манъ қилинмоқда. Шу тариқа ўзга маданиятларнинг урф-одатлари ҳам умум таълим масканларидаги турли миллат вакиллари ўқийдиган жойларда таъқиқланиб бормоқда. Дунёвийликка асосланган мамлакатларда бу нормал ҳодиса деб қараладиган бўлди.

Интернет маълуотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

back to top