Чимкент янги йилда безатилмайди

Чимкент янги йилда безатилмайди

Чимкент ҳокимияти шаҳарни янги йилга безатишдан воз кечиб, маблағни етим ва кам таъминланган оилаларга берди.

Ҳокимият сайтининг маълум қилишича, безак учун ажратилган 80 млн тангани 5500 та етим ва кам таъминланган оилаларга қишки кийим харид қилиш учун сарфланади. Янги йил безагидан воз кечиш ташаббуси шаҳар ҳокими Абдулла Абдураҳимовдан чиққан бўлиб, сессия кенгашида қарор кўриб чиқилган. Бу ҳақда ҳокимнинг хос маслаҳатчиси ўзининг Facebook саҳифасида хабар берган.
“Бугун биз Чимкент кўчаларини янги йилнинг рангин чироқлари билан эмас, болаларнинг шодлиги ва кулгуси билан безашни мақул топдик. Шаҳар бюджетидан янги йил безаклари учун ажратилган 80 млн тангани янги йилгача 5 500 етим ва кам таъминланган оилаларга сарфлаймиз”, - дея қайд этган мулозим.

Манба: vlast.kz
Ибн Маъруф таржимаси

back to top