Москвада мусулмонлар кўп

Москвада мусулмонлар кўп

Москва шаҳрида 11 миллион аҳоли истиқомат қилиб, уларнинг 4 миллион 600 минги славянлардан (рус, украин, белоруслар) иборат экан. Бу ҳақда Asiarussia.ru хабар тарқатди.

Москва аҳолисини 31% рус, улардан сўнг 14% озарбайжон халқлари ташкил қилади. Бошқа миллатлар ададини қуйидаги тартибда жойлаштириш мумкин:

татар, бошқирд, чуваш – 10%
украинлар – 8%
арманлар – 5%
тожик, ўзбек, қозоқ, қирғизлар – 5%
карис, хитойликлар, вьетнамликлар – 5%
чеченлар, доғистонликлар, ингушлар – 4%
белоруслар – 3%
гуржилар – 3%
молдаванлар – 3%
лўлилар – 3%
яҳудийлар – 2%
бошқа халқлар – 4%

Шундай қилиб, Москвада анъанавий мусулмон халқларнинг нуфузи 33 фоиз бўлиб, 31 фоиз руслардан кўпдир, деб ёзади IslamNews.
Сўнгги 15 йил ичида Россияда мусулмонлар сони 40 фоизга ошди, 21 аср ўрталарига келиб, мамлакатнинг ҳар бир тўртинчи одами мусулмон бўлиши кутилмоқда.

back to top