Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонда Ислом илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонда Ислом илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши мумкин

Самарқандда Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ёрдамида Ислом илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев матбуот вакилларига баёнот берди. «Биз Самарқанд шаҳрида ислом дунёси олимлари ва донишмандлари меросини ўрганиш бўйича Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ёрдамида

Ислом илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифини билдирамиз», — деди Шавкат Мирзиёев Тошкентда ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида. Сессияда бундай марказнинг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКдаги «таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли» шиори остидаги раислигининг устувор мақсадларидан бири эканини таъкидлаб ўтди Шавкат Мирзиёев ўзининг нутқи давомида.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон заминида Имом ал Бухорий, Имом ат Термизий, Абу Райҳон Беруний, Хоразмий, Имом Мотуридий каби Ислом оламининг буюк ва машҳур намояндалари яшаб ўтган замин эканини алоҳида ёдга олди.

back to top