Буш тергов қилиниши мумкин
Ироқ бош вазири Ҳайдар Ибодий Американинг 2003 йилда Ироққа бостириб киришини текшириш кераклигини даъвоси билан чиқди. Яқин кунларда президентлик курсисига ўтирадиган Дональд Трамп командасини Бушни тергов қилишга чақирди. Олдинроқ Трамп бу бостириб киришни хато деб атаган.
Америка Ироққа Саддам Ҳусайн ҳукуматида оммавий қирғин қуроли борлиги баҳонасида бир қатор иттифоқдошлари кўмагида бостириб кирган эди. Лекин оммавий қирғин қуроли борлиги ҳақидаги маълумотлар сохта бўлиб чиққан эди. Бу ҳақда Ибодий 17 январдаги матбуот-анжуманида айтган. Унинг фикрича ушбу бостириб кириш натижасида Ироқ террорчилар қўним топган минтақага айланган. "Мен барча томонлар манфаати йўлида тўлиқ тергов қилиш тарафдориман. Иншааллоҳ, ироқликлар улар билан юз берган азоб-уқубат ва фожиалар учун товон олишга ҳақлилар деб биламан", деб сўзини якунлаган бош вазир.



