БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили: Сурия бўйича Остона музокаралари яхши натижа берди
БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура Хавфсизлик Кенгашидаги брифингдан сўнг Сурия бўйича Остона музокаралари яхши натижа берганлигини маълум қилди.
У музокаранинг ижобий жиҳатларидан бири Остонадаги учрашувда 13 та мухолиф гуруҳларнинг иштирок этгани ҳамда ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлашга қаратилган механизмнинг яратилганида эканини айтди. Бу механизм фаолиятига эса Россия, Туркия ва Эрон кафил бўлгани айтилди. Махсус вакилнинг айтишича, Остонада 5 февраль куни БМТ иштирокида ушбу янги механизмнинг фаолиятига доир техник учрашув ўтказилади.
Стаффан де Мистуранинг айтишича, у Кенгашга Женевада Сурия бўйича ўтказиладиган музокараларни 8 дан 20 февралга кўчиришни таклиф қилган. Аммо таклифномалар 8 февраль куни тарқатилади. Вакил бунинг сабаби қуйидагича изоҳлади:
«Биринчидан, Остонада илгари сурилган ташаббус амалга ошиши ва ўт очишни тўхтатиш режими барқарорлашиши учун муҳлат бермоқчимиз. Иккинчидан, ҳукумат делегациясига ён босиш талаб қилинадиган масалаларни жиддий ўйлаб кўриш ва мунозараларга тайёрланиб кўриш учун имконият бермоқчимиз. Мухолифат тинимсиз ўзгариб турган вазиятни ҳисобга олган ҳолда музокара учун ягона позиция ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлади».
Вакил ўз қўшимча қилиб, шундай деди: «Агар мухолифат ягона делегацияни тузмаса, қуролланган гуруҳлар ичидан иштирокчиларни ўзи танлаб олиш ҳуқуқидан фойдаланади».
Эндиги музокараларнинг кун тартиби ҳақидаги саволда де Мистура давлат бошқаруви, конституция ва сайловлардан иборат учта масалани айтиб ўтди.
Манба: arabmir



