Тереза Мэй: « Исроилнинг Фаластинга тегишли ерларида...

Тереза Мэй: « Исроилнинг Фаластинга тегишли ерларида...

Тереза Мэй: « Исроилнинг Фаластинга тегишли ерларида уй-жой қуриши икки мамлакат ўртасидаги келишув музокараларига бўлган умидни сўндириши мумкин»

Душанба 6- феврал куни Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Исроиллик ҳамкасби Бенямин Нетаняҳу билан учрашади, дея хабар қилади Рейтерс агентлиги.

Британия Бош вазирининг вакилининг хабар беришича: Мэй ва Нетаняҳу икки давлат ўзаро савдо хажмини кенгайтириш, икки томонлама муносабатлар ва бошқа масалаларини муҳокама қилишади.

Мэй: « Исроилнинг Фаластинга тегишли ерларда яҳудийлар учун уй-жой қуриши минтақадаги вазиятни кескинлаштириши ва икки мамлакат ўртасидаги келишув музокараларига бўлган умидни сўндириши мумкин», дея баёнот берган.

Шунингдек, Исроил-Фаластин зиддиятини икки томонлама ҳал қилишга йўллар топиш Буюк Британия учун катта аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳукумати сешанба куни Ғарбий қирғоқда 3000 турар-жой қурилиши ҳақида эълон қилган эди. Бу — 20 январдан буён тўртинчи баёнотдир. Олдинроқ Шарқий Қуддуснинг уч жойида 566 та уй қурилишини тасдиқлаган ва Ғарбий қирғоқда 2502дан ортиқ турар-жой қурилиши ҳақида эълон қилган эди.  

Исроил ҳукумати АҚШ собиқ маъмурияти босими туфайли бундай харакатлар қилишга журъат этмаётган эди. 

 

back to top