Эрдоғон Меркелга эътироз билдирди

Эрдоғон Меркелга эътироз билдирди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғон матбуот анжуманида Олмония канцлери Ангела Меркелнинг “Исломий тероризм” иборасига эътироз билдирди.

Меркел сўзи асносида музокара пайтида “Исломий тероризм”ни ҳам муҳокама қилинганини такидлади. Шунда Туркия президенти Меркелни сўзини бўлиб, : “Исломий тероризм” ибораси бизни жуда ранжитади. Бу иборани ишлатиш жоиз эмас ва адолатдан бўлмайди ҳам. Чунки Ислом ва тероризмни боғлаб бўлмайди. Умид қиламанки бундай иборалар келгусида ишлатилмайди”, деб айтган. Яна сўзини давомида шундай деган: “Агар эътироз билдирмай жим турсак, буни қабул қилган бўламиз. Лекин мусулмон сифатида, мусулмон бошлиқ сифатида буни қабул қилолмайман” 

 

back to top