Улар нобуд бўлишлари мумкунлигини мен биламан...

Тутинган ота фақатгина касалликка чалинган болаларни боқиб олар эди.
Бу болалар хаёт қолиш учун курашар эдилар. Муҳаммад Бзик доим бу ҳакида билар эди. Аммо, шунга қарамай Лос-Анжелес шаҳрида йигирма йил мобайнида оғир хастакликка чалинган етим болаларни боқиб олар эди.
Шу давр ичида ўндан зиёд болаларни кўмган эди. Баъзилари уни қўлларида жон берган эди.
Ҳозирги кунда Бзик узоқ ва бедор тунларини олти ёшлик жуда кам учрайдиган мия хасталигига чалиниб бир жойга михланиб қолган етим қизчани парвариш қилишга бағишламоқда. Қизчанинг кўзлари ожиз, қулоқлари кар, оёқ-қуллари фалажланган эди. Ҳар куни оғриқлар безовта қилар эди.
Тутунган отаси- оғир, вазмин, Американинг Азус шахрида истиқомад қилувчи Ливанлик мусулмон киши эди. Унинг ягона истаги қизчага бу дунёда ёлғиз эмаслигини ҳис қилдириш эди.
« Биламан у кўролмайди, эшита олмайди, аммо у билан суҳбат қуришдан тўхтамайман, - дейди у. -Уни қўллаб қувватлаб, у билан ўйнашга ҳаракат қиламан. Зеро унда ҳам ҳис-туйғулар ва қалб бор. У ҳам меҳрга лойиқ».
Болалар асраб олиш масалалари буйича туман департаменти ходими Мелисса Тестерман шундай дейди: « Хасталик туфайли саноқли кунлари қолган болалар ҳақида қўнғироқ келса, шу заҳотиёқ бир исм хаёлимизга келади, у ҳам бўлса Муҳаммад Бзик, чунки у ночор қолган болаларни ўз қарамоғига олишга тайёр ягона инсондир».
Бола асраб олиш масалалари буйича туман департаменти 35 000 нафар болаларни кўрикдан ўтказиб, улардан 600 нафари тиббий ёрдамга эҳтиёжи катта эканлигини таъкидлаб ўтмоқдалар. Бундай болалар ота-она қарамоғига ўта муҳтождирлар. Аммо, ачинарлиси шуки, бунга тайер инсон битта, у ҳам Бзик.
62 ёшдаги Муҳаммад, 10 нафар фарзанд ичида тўнғичдир. У 1978 йили Ливиядан АҚШга кўчиб борди.
Бир йилдан сўнг Доун исмли аёлга уйланди, у аёл турмушга чиқишдан аввал бир етимни боқиб олган эди.
1989 йилда Доун шахсий болалар уйини ташкил қилиш хақидаги фикрини айтди. Болалар тез-тез касал бўлар эдилар. 1991 йили Муҳаммад Бзик илк бора боқиб олинган фарзанд ўлими билан тўқнашди.
« Унинг ўлими жуда оғир мусибат эди», - дейди Бзик, оқ либосда жонсиз ётган қизча суратига қараб.
1995 йили Бзик оиласи оғир хасталикка чалинган етим болалар уйини ташкил қилишга қарор қилдилар.
Уч йил аввал Муҳаммаднинг аёли ҳаётдан кўз юмди. Хасталикка чалинган болаларни боқиб олиш фикри Муҳаммадни хеч ҳам тарк этмади. Бугунги кунда ҳам у ночор ва беғубор болаларга меҳр беришдан чарчамайди.