«Германия Исроилдан ғазабланди...»
Исроилнинг обрўли газеталаридан бири бўлмиш «Гаарец» газетасининг маълум қилишича, Германия канцлери Ангела Меркел ҳар йили ўтказиладиган ва шу йилнинг 10-11 май санасига режалаштирилган Исроил- Германия саммитига ташриф буюришдан бош тортиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ташриф рад этилишининг расмий сабаби сифатида Ангела Меркелнинг яқинлашиб келаётган сайлов туфайли жуда банд эканлиги кўрсатилди. Аммо, шуни таъкидлаб ўтиш керакки, аввалги Исроил -Германия саммитлари Берлин ёки Қуддусда бўлиб ўтиб, у ерда ушбу давлатларнинг вазирлари ўртасида мажлислар ўтказилар эди. Уларда Германия ҳукумати қатнашишига ҳеч қандай сайловлар тўсқинлик қилмас эди.
Аммо, аслида сабаб Фаластин ҳудудидаги ибронийлар учун ташкил этилган ноқонуний яшаш жойларини расмийлаштириш(легализация) ҳақидаги Исроил парламенти томонидан Биньямин Нетаньянху тасдиқлаган қарори бўлди.
Демакки, Нетаньянху бошчилигида Исроил БМТ қарорлари ва ҳалқаро ҳамкорлари фикрига қарамай, мустамлака ва истило сиёсатини Фаластин ҳудудида қўллашни давом этмоқда.
Ўзини Фаластин муаммосини ҳал этиш йўлидаги кафиллардан бири деб ҳисоблаган Германия, Исроил томонидан қилинган ушбу ҳаракатни ҳақорат сифатида қабул қилди.
Шу сабабли «Гаарец» нашриёти маълум қилишича, Германия ҳукумати Исроил Германия
ўртасидаги муносабатларга совуқчилик тушганини очиқ-ойдин намойиш этишни режалаштирмоқда.



