«Аллоҳга бўлган эътиқод ғайридинга нисбатан бўлган нафратдан халос этади»

«Аллоҳга бўлган эътиқод ғайридинга нисбатан бўлган нафратдан халос этади»

Proceedings of the National Academy of Sciences  журнали фаластинлик мусулмонлар иштирокида ўтказилган тадқиқотлар натижасини чоп этти. Франция ва Америка олимлари Аллоҳга эътиқод ўзгаларга бўлган муносабатга қандай таъсир этишини аниқлашни мақсад қилишди. Lenta.ru хабар беришича тадқиқот натижасида Аллоҳга бўлган ишонч бошқа дин вакилларига нисбатан раҳмдил ва объектив бўлишга ундайди.

   Олимлар Аллоҳга итоат қилиш  можаролар ва зўравонликка сабаб бўлиши мумкинлиги ва мусулмонларни бошқа дин вакилларидан устун қўйишга  ўргатади деган фикрни тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириб кўрмоқчи бўлдилар. Фаластин ёшлари ичидан Урдун дарёси Ғарбий соҳилидаги Ғазо секторида истиқомат қилувчи 555 нафар ( 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган аёл ва эркакаларни) танлаб олишди. Бошқача қилиб айтганда, бу инсонлар Фаластин ва Исроил ўртасидаги можаро марказий нуқтасида яшайдилар. 

   Ушбу инсонларнинг асосий қисми (80% фоизи) диндорлар, «вагонча муаммоси» номли тажрибада ихтиёрий равишда иштирок этдилар. 

Уларга қуйидаги саволни берилди: « 5 нафар (яҳудий ёки мусулмон) болаларни қутқариш учун юк машинаси тагида қолиб ўз жонини қурбон қилишга тайёрмисиз?». Иштирокчилардан  диний ва ўз нуқтаи назарларидан келиб чиқиб жавоб бериш талаб этилди. Аксарият араблар асосан ўз биродарларини қутқаришни афзал кўрдилар, аммо вазиятга диний ва Аллоҳ буюрган нуқтаи назардан қаралганда яҳудийдарни (ёки барча болаларни) қутқаришни истаганлар сони 10-12 % га ошиб борди. Шундан кўриниб турибдики, иштирокчилар Аллоҳни адолатли Зот деб ҳисоблайдилар.

 Аммо олимлар нима сабабдан тақводорларнинг реал вазиятга қарашлари билан Аллоҳ нуқтаи назаридан бўлган қарашлар ўртасида тафовут мавжудлигини англай олмаганликларини таъкидлаб ўтдилар.

 

back to top