Испания суди ҳижоб томонида

Ижтимоий ишлар бўйича Испания суди маҳаллий компанияларидан бирида ишлайдиган ишчи аёлга диний либос(ҳижоб)да ишлашга рухсат берди. Даъвогар Acciona авиакомпанияси йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлимида ишлайдиган Ана Саиди Родригес иш жойига 2015-йилдан келишни бошлаган эди.
Аввалига бу ҳеч қандай муаммо туғдирмаган эди, аммо тегишли департаментлар билан суҳбатдан ўтказилганидан сўнг компания бошлиғи «дресс-код» қоидалари бузилмоқда деб ҳисоблади.
Муслима аёл ҳам ўз навбатида, диний эркинлик ҳуқуқлари бузилганлиги сабабдан судга шикоят қилди. суд даъвогар аёлни ҳимоя қилди. Энди авиакомпания аёлга 8 минг евро миқдорида компенсация тўлаши лозим. Аммо, жавобгар суд ҳукмини қайта кўриб чиқилиши учун мурожаат қилиши ҳам мумкин.