Таиландда илк мусулмонлар учун меҳмонхона очилди

Янги тўртюлдузлик «Al Meroz»(الميراث) меҳмонхонаси Бангкокда жойлашган бўлиб, мусулмонларнинг барча талабларига жавоб беради. Меҳмонхона жаъми 242та номер(хона)дан иборат бўлиб, алоҳида ибодат хоналари ҳам мавжуд.
Меҳмонхона ҳалоллиги туфайли Малайзия, Индонезия ва Форс кўрфази мамлакатларидан кўплаб сайёҳларни жалб қилмоқда.
Таиланд тиббий марказлари Форс кўрфазида яшовчи араблар орасида машҳурдир. Таиланд сайёҳлик Вазирлиги ҳалол ва мусулмончилик талабларига жавоб берадиган меҳмонхона мавжудлиги янада кўпроқ сайёҳларни айниқса Россияда истиқомат қилувчи мусулмонларни жалб қилишига умид қилмоқда.
Таиландда мусулмонлар буддистлардан сўнг сони жиҳатидан иккинчи ўринда турадилар, аммо Таиланд аҳолисини 5%ни ташкил этадилар.