Мусулмонлар Жексонвиллик беморларга бепул тиббий хизмат кўрсатмоқда

Мусулмонлар Жексонвиллик беморларга бепул тиббий хизмат кўрсатмоқда

Тиббий Макка: мусулмонлар Жексонвиллик беморларга бепул тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Маҳаллий мусулмон шифокорлар жамоаси ҳар куни пуллик тиббий хизматдан фойдалана олмайдиганларга бепул тиббий хизмат кўрсатмоқдалар. Бир неча  йил давомида 5000 нафар шифокорлар Жексонвиллдаги Санкт-Блафф-Жонс касалхонасида оддийгина инсонларнинг миннатдорчиликлари эвазига бепул тиббий хизмат кўрсатиб келмоқдалар. АҚШда тиббий хизмат жуда қиммат, айниқса ишсиз ва тиббий суғуртаси мавжуд бўлмаганлар учун.
Ижтимоий мусулмонлар касалхонаси бемори Тилли Закари иш жойидан айрилганидан сўнг нималарга дучор бўлганини сўзлаб берди: «Иш жойимни йўқотганим сабабли тушкунликка тушиб қолган эдим. Шу сабабли юрак хасталигига чалиндим, сўнг юрагим хуруж қилди. Даволаниш учун маблағим ҳам, йўқ эди. Ишсиз бўлганлигим учун тиббий суғуртам ҳам йўқ эди. Шу касалхона бўлмаганида тирик қолишим амри маҳол эди. Ҳозирда юрагим яхшиланиб бораяпти. Яқин орада иш топаман деган умиддаман».
Юқори малакали меҳрибон шифокорлар туфайли Тилли ва яна 2000 нафар беъморлар ушбу мусулмонлар ижтимоий касалхонасида бепул даволаниш имкониятига эга бўлдилар.
  Ушбу ижтимоий касалхона асосчиси шифокор Муҳаммад Илёс 2009 йилданоқ имконияти бўлмаган инсонлар бу каби ёрдамга муҳтож эканликларини тушунган эди. У дўсти билан маҳаллий Ислом маркази ҳамкорлигида 30 нафар ҳар хил йўналишлардаги шифокор мутахассисларни йиғиб бепул тиббий ёрдам ташкил этди.
 «Хизматлар мутлақо барча беморлар учун бепул. Диний ёки ирқий ажратишлар йўқ. Қўлимиздан келганича ҳамма беъморларга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз, суғуртангиз йўқ ва бизга яқин атрофда яшайсизми, унда марҳамат», - дейди шифокор Илёс.
Бу шифокорларнинг асосий фаолиятлари эмас, улар бошқа касалхоналарда ҳам иш олиб борадилар, аммо бўш вақтларида ушбу ижтимоий касалхонада бепул тиббий кўрикдан тортиб мураккаб жарроҳлик муолажаларини олиб борадилар.
 “Ўз яқинларига ёрдам кўрсатиш Ислом динининг ажралмас қисмидир” дейди касалхона шифокорлари. Нафс ва пул ҳукумронлик қилаётган дунёда бу каби бағри кенг инсонлар борлиги  камдан кам учрайдиган ҳолатдир. Бундай инсонлар сони тобора ортиб боришидан умид қилиб қоламиз. Балки Сиз ҳам бу дунёни янада яхшироқ ва ёрқинроқ бўлишига сабабчи бўлиб қоларсиз.

back to top