БМТ бош котиби Қуръондан парча келтирди...

БМТ бош котиби Қуръондан парча келтирди...

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб хизмат сафарида  Қоҳира университетида маъруза билан чиқди.

Маърузада ҳозирги даврнинг долзарб муаммолари ҳақида сўз юритиб ҳамда мусулмонлар маданиятига ижобий баҳо берди. «Энг қизиғи шундаки, инсонларнинг аксарияти, қочоқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун Иккинчи жаҳон урушидан сўнг пайдо бўлган деган янглиш фикр юритадилар, аммо қочоқларни ҳимоя қилиш қонунлари мусулмонлар анъаналари ва маданиятида доим мавжуд бўлган.
Қочоқларни ҳимоя қилишга тегишли энг ажойиб ибора бу муқаддас Қуръондаги «Ат-Тавба» сурасидир, буни қочоқлар масалалари бўйича БМТнинг олий комиссари бошқармасининг Раиси бўлган дўстим Хишам Бадр жуда яхши билади. Сурада нафақат диндорлар балки ғайридинларни ҳам ҳимоя қилиш кераклиги келтирилган. Бугунги кунда Ислом динини чидаб бўлмайдиган дин деб, муқаддас Қуръонни танқид қилувчилар шуни билишлари керакки, қочоқларга тегишли жиҳатдан бу энг ҳамжиҳат ва инсонпарвар диндир», -дейди Гуттериш.

back to top