Мусулмонлар яҳудийларга ёрдам беришди

Америкалик мусулмонлар ва яҳудийлар яна бир маротаба динлараро ва бир бирини тушиниш мисолини намойиш этишди. Миссури штатидаги яҳудийларнинг қабристони вайрон қилинганидан сўнг (200 тага яқин кабр тошлари бузиб ташланган) мусулмонлар жамоаси томонидан қабрларни қайта тиклаш учун лозим бўлган 20 минг долларни атиги бир неча соатда йиғиб бердилар.
Маблағлар йиғиш ташаббуси билан асли фаластинлик бўлган Линда Сарсур чиқди. Маблағлар йиғилишидан ҳабар топган АҚШ нинг кўплаб мусулмонлар ёрдам беришга қарор килдилар.
Натижада маблағларни керакли миқдори уч соат ўтар ўтмас фаоллар қулига тушди.
Интернет тармоғида маблағ йиғиш тўғрисидаги эълонга: «Бу вандализмнинг жирканч кўринишидир. Америка мусулмонлари яҳудийлар жамоасига ҳамжихатлик ва жиноятдан азият чекканларга таъзия билдиришмоқда», - деб изоҳ қолдирилди.