Кения президенти мусулмон бўлди

Кения президенти мусулмон бўлди

2017 йил 24 февраль

Кения президенти Ухуру Кениатта мусулмон бўлганлиги хабар қилинмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, бу воқеа Кения раҳбарининг Баҳрайнга хизмат ташрифи пайтида содир бўлган. Ушбу маросимда суратга олинган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда анча шов-шувларга сабаб бўлди.

Лавҳада Кения раҳбарининг ҳузурига анъанавий мусулмонча либослардаги кишилар келиб, уни қучоқлаб, табриклаётгани тасвирланган. Бироқ, баъзи интернетчилар видеолавҳадаги одам Кения президенти эмас, балки унга қуйиб қўйгандек ўхшайдиган одам, деб таъкидлашяпти.

Ухуру Кениатта Африканинг энг нуфузли мамлакатларидан бири бўлмиш Кенияга 2013 йилдан буён раҳбарлик қилиб келмоқда. Унинг отаси Жомо Кениатта машҳур инқилобчи ва истиқлол учун курашчи бўлган. Уни “Кения халқининг отаси” деб аташади.

Кения аҳолисининг қайси динга мансублигига келсак, мамлакатда демографик таркиб ниҳоятда хилма-хилдир. Кенияликларнинг ярми протестант, чорак қисми эса католиклардир. Мусулмонлар эса аҳолининг 10 фоизига яқин қисмини ташкил қилади.

 

Манба: Islam-today

 

 

back to top