Туркия 11та давлатда 30дан ортиқ меҳрибонлик уйларини ташкил этди

Инсон озодлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Фонди ва Туркия гуманитар ёрдами ташкилоти (IHH) 11та давлатда 32та меҳрибонлик уйларини йўлга қўйди.
IHH ҳабарларига кўра Афғонистон, Бангладеш, Буркина-Фасо, Индонезия, Эфиопия, Филиппин, Непал, Покистон, Сомали, Таиланд ва Угандда ташкил этилган меҳрибонлик уйларида хозирги кунда 2350 нафар етим болаларга ғамхўрлик қилинмоқда.
Туркия жамғармаси шу кунларда яна 8та давлатда, жумладан Бангладеш, Таиланд, Покистон, Эфиопия, Сьерра-Леоне ва Сомалида меҳрибонлик уйлари очишни режалаштирмоқда.
Умумий қилиб айтганда IHH ғамхўрлик кўрсатилганлар сонини 4826 қадар етказишни мақсад қилмоқда.