Голландияликлар мусулмонларни қўллаб-қувватламоқда

Голландияликлар мусулмонларни қўллаб-қувватламоқда

Голландияда фуқаролар мамлакатда исламофобияга ҳамда мусулмонларни камситишга қарши норозилик билдириб, кўчаларга намойиш қилиб чиқишди.

Амстердамдаги марказий масжид ёнида 200 га яқин одам тўпланиб, диний озчиликка нисбатан нафратомуз муносабатларга қарши норозилик митинги ўтказишди. SBS шундай хабар қилади: «Бизнинг овозимизни эшитишлари жуда муҳим. Биз мусулмонлар ҳамжамияти сифатида жамиятга ҳеч қандай хавф туғдирмаймиз», дейди митинг ташкилотчиларидан бири Нажим Уладали. «Аслида биз ўзимиз ислом ниқоби остидаги экстремизмнинг қурбони бўлдик», дейди Голладиядаги Марокаш ташкилотининг раиси Абду Манабҳи.

Фақат пешин намози учунгина танаффус қилинган ушбу митингда Голландиядаги ашаддий исламофобиянинг доҳийси Герт Вилдерс ҳақида ҳам кўп гапириб ўтилди. Вилдерс ўз партиясининг манифестида мусҳаф сотишни тақиқлаш, масжид ва мадрасаларни ёпиш ҳамда мамлакатга муҳожир мусулмонларни киритмасликни ваъда қилган.

 

back to top