«Муҳожирни ёлла» номли сайт кўплаб инсонларга иш топишга ёрдам беради

«Муҳожирни ёлла» номли сайт кўплаб инсонларга иш топишга ёрдам беради

Ўз ҳаётини тубдан ўзгартириб Канаданинг Виннипег шаҳрида бизнес ташкил қилган собиқ муҳожир бошқа муҳожирларга иш топишга ёрдам беришни режалаштирмоқда.

«Мен муҳожирларга ҳамдардлик билдираман. Ўз ватанини ташлаб, ўзга юртда ҳаёт қуриш қандай машаққатли эканлигини яхши биламан. Уларга ёрдам бериш бизнинг вазифамиз. Биз оилам билан 2001 йилда Канадага кўчиб келдик. Бу ерга келишдан аввал Ироқнинг ғарбий қисмида жойлашган чўлдаги Ал-Таш  муҳожирлар лагерида  яшаган эдик. Ҳозирги кунда менинг муқим иш жойим бор, шу сабабли ўзгалар ҳаётига тинчлик тотувликни қайтаришга ёрдам беришни истайман», - дейди Умар Раҳимий.

Умар Раҳимийнинг сўзларига қараганда муҳожир янги жамиятда ўз ўрнини ва иш жойини топиш жуда мураккаб масала. Тил билмаслик сабабли резюме тузиш ва суҳбатдан ўтиш қийинчилик туғдиради. Шу сабабли Раҳимий иш берувчилар иш излаётган муҳожирлар билан суҳбат қуришлари мумкин бўлган веб-сайт яратди. Ушбу сайтда юк ташувчи, хайдовчи, қурувчи ва бошқа жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган ишчиларни топиш мумкин.

Раҳимий тўртта тил билганлиги сабабли муҳожирлар билан алоқада бўлиш унга қийинчилик туғдирмайди. Шундай қилиб у иш қидириб юрган муҳожирларнинг нима билан шуғулланишлари ва қандай иш топишни истаётганликларига қараб уларни маълумотлар омборига жойлаштиради.

Мисол учун Рашид Фарисга бир йил олдин Виннипегга Ироқдан муҳожир бўлиб келганида ёрдам берган эди. Раҳимий уни ресторанга официант қилиб жойлаштириб қўйган эди, Фарис у ерда 4 ойдан буён ишлаяпти ва унга кўрсатган ёрдами учун Раҳимийдан жуда миннатдор.

Раҳимийнинг айтишича Фарисга ўхшаганлар жуда кўп ва улар ёрдамга муҳтожлар.

«Кеча тунда ухлашга ётишимдан аввал Ҳалабдан яна бир муҳожир қўнғироқ қилиб унга иш топиб беришимни  ёлвориб сўради. У 20 йиллик тажрибага эга рассом эканлигини айтди. Ўйлайманки Виннипегда у каби тажрибали ва махоратли инсонларга талаб кўп», дейди Раҳимий.

Раҳимийнинг веб-сайти кўплаб ўз ватанида ўта оғир мусибатларни бошдан кечирган инсонлар янги тинч-тотув давлатда ўз ўрниларини топишига ёрдам беришига умид қилади.

Умар Раҳимий қишки кийимлар йиғиш бўйича ҳам тадбир ташкил қилди, чунки кўплаб муҳожирлар учун Канаданинг аёзли қиш мавсуми ўлимга олиб келиши ҳам мумкин. Бу бағрикенг инсоннинг донғи Виннипег шаҳридан ташқарига ҳам тарқалган ва кун ўтгани сайин бошлаган хайрли ишида унга кўмак бўлишни истаган инсонлар сони ортиб бормоқда.

 

back to top