Бокуда терроризмга қарши анжуман

Озарбайжон пойтахти Бокуда Давлат хавфсизлик хизмати, Озарбайжон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий инновациялар ва фуқароларга хизмат кўрсатиш давлат агентлиги, таълим, ёшлар ва спорт вазирликлари, диний тузилмалар билан ишлаш бўйича давлат комитети билан ҳамкорликда ташкил қилинган «Терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашда ёшларнинг роли» мавзусидаги анжуман ўтказилди.
Анжуманда мазкур муассасаларнинг расмий вакиллари, ёшлар ташкилотлари Озарбайжонда фаолият кўрсатувчи, нодавлат ташкилотлар, сиёсатшунослар, экспертлар, «ASAN» хизмати маркази вакиллари, махсус олий ўқув юртлар ва ўқув муассасаларининг талаба ва курсантлари иштирок этишди.
Анжуманда Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи генерал-лейтенант Мадад Гулиев сўзга чиқиб, бутун дунёга хавф туғдираётган терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши кура Озарбайжон учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтди. Хавфсизлик хизмати раҳбари минтақадаги, хусусан, Яқин Шарқ мамлакатларидаги, шу жумладан, Туркиядаги терроризм, дин ниқоби остидаги радикализм, экстремизм, сепаратизм ва бошқа таҳдидлар Озарбайжон учун ҳам жиддий хавф туғдиришини айтиб ўтди.
Озарбайжон Президенти девонининг ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича бўлим бошлиғи муовини Вугар Алиев «Террор, экстремизм ва радикализмга қарши курашда оммавий ахборот воситаларининг роли ва вазифалари» мавзусида маъруза қилиб, анжуман ниҳоятда долзарб мавзуга бағишланганини маълум қилди.
По завершении мероприятия участники конференции записали обращение к Президенту республики Ильхаму Алиеву.
Тадбир якунида анжуман иштирокчилари номидан республика Президенти Илҳом Алиевга мурожаатнома имзоланди.