«Фотимани излаб» фильми етим болаларга ёрдам кўрсатди

«Фотимани излаб» фильми етим болаларга ёрдам кўрсатди

Янги мусулмонча «Фотимани излаб» фильми Буюк Британияда суратга олинди. Фильмнинг бош қахрамони Шаҳид 5 йил давомида ўз жуфти ҳалолини топишга уринаётган мусулмон йигитдир.

Шаҳид уни бор камчиликлари билан қабул қиладиган жуфти ҳалолини излаб чарчаган эди. Барча замонавий инсонлар каби у ҳам бўлажак рафиқасини интернет тармоғидан излашни бошлайди, бу ўз навбатида  ақл бовар қилмайдиган оқибатларга ва қизиққон Фатимага дуч келишига сабаб бўлади. 

Фильм продюсерлари «Британия мусулмон телевидениеси» ва мусулмон режиссер-сценарийчи Оз Ашрад бўлдилар. Фильм намойиши 21 апрелдан бошланади, Голливуд блокбастерлари қаторида ушбу фильмни ҳам кинотеатрларда намойиш этадилар.

Продюсерлар фильм намойишидан келадиган маблағни «Етим болалар» (OrphanKind)  халқаро дастурига йўналтиришни режалаштирмоқдалар. Ушбу дастур Осиё, Яқин Шарқ ва Африканинг ривожланиб келаётган мамлакатларидаги етим болаларга таълим бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш, озиқа билан таъминлаш ва психологик ёрдам кўрсатиш учун  Penny Appeal ҳайрия ташкилоти томонидан тузилган. 

 

back to top