Бир кунда ҳал бўлган 25 йиллик муаммо

Бир кунда ҳал бўлган 25 йиллик муаммо

Фаластин ва Исроил ўқувчилари бир суткада, дипломатлар ва сиёсатчилар чорак асрдан бери қила олмаган нарсани қилдилар.

Ўқувчилар Фаластин ва Исроил  ўртасида музокараларни, ўйин кўринишида  катта кўламда намоиш қилдилар. Улар яқин шарқ муаммоларини хал этиш бўйича келишиб олдилар, бунинг учун уларга бор йўғи 24 соат етарли бўлди.

Ушбу ўйин, Тел-авив яқинидаги  Шарқ ўрта денгиз халқаро мактабида бўлиб ўтди, мактабда 40 та яқин давлатдан келган ўқувчилар таълим оладилар.

Ўйинда 15 та давлатдан келган 50 тадан ошиқ ўқувчи иштирок этди. Улар орасида  Россиялик ўқувчилар хам бор эди.

Ўқувчилар фаластин ва исроил делегацияларини ўз ичига олган, учта гурухга бўлиндилар. Учта гурух “ Икки халққа икки давлат” тамойили асосида келишиб олдилар.

 

back to top