Мақсад: бу йил юзта тўйга ҳомийлик қилиш

Penny Appeal раиси Адим Юнис 2017 йилда ўз олдига дунё бўйича 100та тўйни ташкил этиш ва шунга эҳсон тариқасида £ 100 000 ажратиш мақсадини қўйди.
Адим апрел ойида Лондон марафонида югириб 100та тўйга етадиган £100 000 миқдорида маблағ йиғишга умид қилади.
Адим Юнис SingleMuslim.com мусулмонларни таништириш мақсадида сайтга асос солган ва 20 йил давомида 50 000дан ортиқ жуфтликларга бахтли оила қуришга кўмаклашган. Бу сайтда ўзини жуфтини излаётган жами 2 миллиондан ортиқ одам рўйхатдан ўтган.
“Туйни ташкил этишга маблағ топаолмаганлиги сабабли жуда кўп мусулмонлар уйланиш ёки эрга тегиш имкониятидан махрум бўлганлар. Шунинг учун Penny Appeal билан биргаликда бутун дунёда ёрдамга муҳтож бўлган мусулмонларга кўмаклашиш мақсадида “Мен шуни уддасидан чиқтим дегин” номли кампанияни йўлга қўйдим. Ўз жуфтини топиб бахтли хаётни бошламоқчи бўлганларга тўй маросимларини ташкил этмоқчимиз” дейди Адим. Таъкидлаб ўтиш керакки илк маросим январ ойида Покистонда ўтказилди ва Муҳаммад Сафир ҳамда Басри Бининг тўйларида Адим фаҳрли меҳмон сифатида қатнашди.
“Ёшлигида ота-онасиз қолган Басри бизнинг “Етим қолган болалар” дастури аъзоси бўганлиги туфайли Penny Appeal унга ёрдам беришга қарор қилди. Муҳаммад хам жуда кичкина бўлганда отасиз қолганлиги сабабли унинг тўйини ўтказиб беерадиган инсон бўлмаган. Шундай қилиб биринчи тўйни ўтказдик ва келин куёвларга янги ҳаёт бошлашга ёрдам бердик” деб қўшимча қилди Адим. Адим нафақат тўй харажатларини қоплади, у яшаш шароитларини хам яхшилашга ёрдам берди ва тўёна сифатида қимматбаҳо совғалар тақдим этди. Бу ёш мусулмон саҳоватпешаси ўз олдига гўзал бир мақсад қўйган.