Исроил парламентида Азонни ман қилиш тўғрисидаги қарор йиртиб ташланди

8 март куни Исроил парламенти азонни овоз кучайтиргичлар билан эшиттиришни ман қилувчи қарорни қабул қилди.
Парламентнинг мусулмон депутатларидан бири Айман Авда қаршилик белгиси сифатида қарорни депутатлар олдида йиртиб ташлади. Айманни сўзларига кўра бу мусулмонларни камситишдан бошқа нарса эмас.
Аввалроқ бошқа бир депутат бу қарорга қаршилик билдириб парламентда азон айтган эди.
Манба: Islamnews