Устозни хотирлаб

Устозни хотирлаб

Устозни хотирлаб

Германиянинг элчиси шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг хонадонига ташриф буюрди.

 Германиянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Найтҳарт Ҳёфер-Виссинг фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг хонадонларига яна бир бор ташриф буюриб, меҳмон бўлди.

Элчи жаноблари хонадон аҳли билан суҳбатда устозимиз шайх ҳазратлари(раҳимаҳуллоҳ)ни эслаб, бу улкан жудолик муносабати билан оила аҳлига ҳамдардлик билдирди. Суҳбат давомида жаноб Найтҳарт Ҳёфер-Виссинг шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг дунё аҳлига Ислом динининг асл қиёфасини, мусулмон инсоннинг асл сиймосини танитишда қилган буюк хизматлари ҳақида сўзлади.

Суҳбат сўнгида Исмоил Муҳаммад Содиқ меҳмонга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларига бўлган ҳурмат-эътибор учун ташаккур айтиб, ташриф учун миннатдорчилик билдирди.

Муҳтарам меҳмонимиз келгусида яна учрашиш ниятини билдириб, хайрлашиб, жўнаб кетди.

 

 

 

back to top