Германиянинг Гамбург шаҳрида Европа Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Ўтган дам олиш кунларида Гамбург Ислом марказида танлов ўтказилди. Ушбу танловда Европанинг турли давлатларидан келган 160 нафар қорилар қатнашдилар.
Ўтган йилги танлов ғолиби Саид Аббос Каземи танловни очилиш маросимида Қуръоннинг «Марьям» сураси тиловат қилди.
Адели Меҳди Али Рамазони, Сайид Яхё Хусайни ва Зул Хайрат Файзуллоҳ, қорилар ўртасидаги танловда хакамлар ҳайъати аъзолари бўлдилар, Алиях Туркипур ва Фотима Абдуллоҳ эса қорияларни баҳолашди.
Танлов қуйидаги тартибда бўлиб ўтди: Қуръонни ёддан ўқиш, Қуръон оятларини ва азон дуосини чиройли ўқиш.
Мусобақа финал босқич ниҳоясига етгач, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.