Тайван раҳбарияти мусулмон сайёҳлар учун ҳозирлик кўрмоқдалар

Тайван раҳбарияти мусулмон сайёҳлар учун ҳозирлик кўрмоқдалар

Тинч океанидаги Тайван оролининг Сайёҳлик вазирлиги таъкидлашича ҳалоллик гувоҳномасига эга ресторанлар сони 100дан ошди.

Тайван вазири Чжоу Юн-хуэй  ҳалоллик гувоҳномасини топшириш маросимида: «Яқин орада ҳалол ресторанлар сони 200дан ошишига умид қиламиз»,  деб айтиб ўтди. Маросимда 28 та ресторан ва 16та меҳмонхонага ҳалоллик гувоҳномаси топширилди. Ҳалоллик гувоҳномаси Сайёҳлик идораси ва Тайваннинг пойтахти Тайбэйда жойлашган Хитой мусулмонлар уюшмаси иштирокида тақдим этилади. 

Бирлашма маълумотларига қараганда ҳалоллик гувоҳномаси топширилган 104 та ресторанда чўчқа гўшти ва спиртли ичимликлар мутлақо бўлмаслиги кафолатланган.

Чжоу маълум қилишича MasterCard  компаниясининг статистик маълумотларига қараганда мусулмонлар учун чет эл сайёҳлик йўналишлари бўйича Тайван ўтган йили 10-ўринни эгаллаган эди, бу йили эса 7-ўринга ўтиши кутилмоқда. 

Бу Тайван мусулмон сайёҳларни жалб этишда тараққиётга эришиб бораётгани ҳақида далолат беради, ҳалоллик гувоҳномаси топширилган ресторанлар сони ортиб бормоқда.

Кейинги ой Малайзия ва Индонезияда сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтади. Тайван сайёҳлик идораси мусулмонлар учун инглиз тилида буклетлар тақдим этиб Тайванни мусумонлар учун меҳмондўст давлат сифатида кўрсатмоқчилар.

2016 йилда Тайванни 10 миллиондан ортиқ сайёҳлар ташриф буюрдилар бундан буён сайёҳлар сони янада ошишига умид қилмоқдалар.

Манба: umma.news

 

back to top