Экстремизмга қарши кураш бизнинг устувор мақсадимиз

Кенияда фаол мусулмонлар жамоаси биринчи мусулмон телевидениесини яратишга киришдилар. Жамоанинг асосий мақсади Кенияда ва унинг атрофидаги Африка минтақаларида экстремизм билан курашишдир.
Мусулмон ТВ яратилишининг ташаббускорлари «Жомеъ Найроби» масжиди қўмитаси аъзолари бўлдилар. Ушбу канал биринчи мусулмон маҳсулотидир. «ОАВ аҳоли маърифати ва ёшларнинг тарбиясида катта рол ўйнайди. Ҳозирги кунда экстремизм билан курашишимиз шарт. Атрофда Исломни нотўғри тарғиб қилиш ҳоллари кўп учраяпти. Умид қиламизки, бошлаган ишимиз туфайли инсонлар ҳақиқат ва ёлғонни ажратиб оладилар»,- дейди станция бош директори Али Мвачуо Директор маълум қилишича станция ўзгача йўналишда ишлайди, яъни мусулмон ва насроний динлари ўз ўзаги ва дастурларларига эга бўладилар. Али Мвачуо ушбу динлар вакиллари ўртасида бир бириларини тушунишлари ва ўзаро ҳурматга эга бўлишлари учун хизмат қилишини айтиб ўтди. Мусулмонча дастурлар араб, инглиз ва суахиди тилида олиб борилади.