Канадалик муслималар ўз хаётларини ёритиб бердилар.
Канадалик муслима студентлар ғарб давлатларида мунтазам равишда дуч келаётган муаммолар хақида сўзлаб берувчи тадбир ташкил қилдилар.
Тадбир БМТнинг ирқчиликни йўқотиш халқаро куни ўтказилди. Тадбир дастурига кўра, Китченер шахар маъмуриятида хижобли муслималар хақидаги фото кўргазма ўтказилди. Кўргазма ташкилотчиси Абиха Саид: “ Хижобнинг асоси ислом дини талаби бўлиб, хижобнинг қандай бўлиши унинг модаси, стили хар бир хижоблининг маданиятига боғлиқдир” деди. Фото кўргазмада ўқувчи ва студентлар, ислом маданиятини катта қизиқиш билан ўргандилар.



