ИКЕА Норвегиядаги қочқинлар турар - жойлари лойиҳаси учун тақдирланди
Хавфсиз бошпанага эга бўлиш истаги хар биримизнинг табиий эҳтиёжимиздир. Аммо янгиликлардан кўриб турганимиздек миллионлаб диндошларимиз харбий низолар туфайли бошпана излаб ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқдалар. Болалар тоза ва хавфсиз жойда бўлишлари хар бир ота-она учун жуда муҳимдир.
IKEA мебель ишлаб чиқариш компанияси мусибатда қолган инсонларга ёрдам беришга қарор қилди. «Дунёдаги энг қадрли маскан - бу ўз уйингдир» деган шиорларига таянган ҳолда компания қочқинлар учун турар-жой лойиҳалашга киришди. 2014 йилда IKEA суриялик қочқинларга мингта ясси корпусли уйлар хадя қилган эди. Компания БМТ Олий идора комиссарининг ҳамкорига айланди. Икки йил мобайнида IKEA қочқинларга ёрдам кўрсатиб келмоқда, компания Норвегия Қизил Хоч жамияти билан биргаликда мағлаб йиғишни йўлга қўйди. Норвегиядаги IKEA дўконида қочқинларнинг 25 квадрат метрлик қуруқ деворли уйнинг наъмунаси қўйилди. Суриялик оила - тўртта фарзанд билан бева қолган аёл ҳаётига компания мижозлари назар ташлашлари учун қилинган эди. Ушбу уйга қараб Суриядаги уруш пайтидаги ҳаётни тасаввур қилиш мумкин.



