Финляндияда улкан масжид барпо этилиши кутилмоқда

Финляндияда улкан масжид барпо этилиши кутилмоқда

Финляндия пойтахтида жуда катта масжид қад кўтариши мумкин. Финлядияликлар унга бахайбат деб ном қўйишди.

Финлар бу қурилиш бюджет ҳисобидан қилинишидан ҳавотирда эди, аммо маълум бўлишича, дастлабки молиялаштиришни Бахрайн қироли оиласи ўз зиммасига олади. Лойиҳанинг умумий нархи бир неча юз миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Ҳозирда пойтахтнинг кўчмас мулк департаменти бўлажак масжиднинг жойлашишининг бир қанча вариантларини кўриб чиқди. Лойиҳа 18 минг квадрат метр майдонни эгаллаши кўзда тутилмоқда. Ижтимоий сўровларга кўра аксарият пойтахтликлар улкан масжид қурилишига асло қарши эмаслар.

back to top