Ёш муслиманинг мактуби Лондонликларнинг қалбларини лол этди

Ёш муслиманинг мактуби Лондонликларнинг қалбларини лол этди

Лондон автобусларидан бирида шаҳарликлар мактаб ўқувчиси муслима қизнинг Вестминистер кўпригида содир этилган терактга оид ҳис - туйғуларга тўла қалбдан ёзилган хати топилди.

Тахминларга кўра «Нотанишга йўлланган хатни» муаллифи 14 ёшли муслима қиз. Автобусда топилган мактуб расмларини Лондоннинг The Sun газетаси чоп этди. «Қадрли нотаниш, бир муслима қиз ёзган ушбу хатини ўқишингизни лутфан илтимос қилади», деган сўзлар билан бошланади мактуб. «Мен 14 ёшли Лондонда яшовчи қора танли муслима қизман. Терактнинг эртаси куни мен эрта туриб янгиликларни кўрдим. Шунда мактабга боришим ва у ерда мендан ушбу воқеяларга оид саволларга жавоб беришим кераклигини ўйлаб қолдим. Мен синфга кирганимда хамма содир бўлган воқеалар тўғрисида гапиришар эди. Барчанинг кўзи менга тикилди. Мен бирданига қизариб кетдим, ўзимни айбдор ҳис этдим - лекин нима учун мен айбдор бўлишим керак экан? ». У мусулмон бўлгани учун асоссиз қандайдир нохушликларда гумон қилишлари ва айбдор санашларидан шикоят қилган. Бундан ташқари шаҳар марказида юришдан қўрқаётганини, ҳижоби туфайли унга хамла қилишлари мумкинлиги ҳакида ёзиб ўтган.

back to top