2017 йилда Сурияга $6 миллиард миқдорида маблағ ажратилади
Сурияга $6 миллиард миқдорида гуманитар ёрдам йўналтирилади. Бу ҳақида бўлажак Сурия араб давлати масаласи бўйича Брюсселда бўлиб ўтган конференцияда маълум бўлди.
Конференцияда БМТ, Европа иттифоқи, Буюк Британия, Германия, Норвегия, Қатар ва Қувайтдан келган вакиллар қатнашдилар. «Қатнашчилар Сурияга $6 миллиард ажратишга келишдилар. Ушбу маблағ миқдори кичкина эмас, бу ўз навбатида ҳалқаро ташкилот мамлакат фуқароларини қўллаб-қувватлашга жиддий ёндашувидан белгидир», - дейди антикризис масалаларга қарши чоралар бўйича еврокомиссар Христос Стилианидис. Айтиб ўтиш лозимки, БМТ талаб қилган маблағ миқдори $ 8 миллиард эди аммо ажратилган $ 6 миллиард ичига давлатни тиклаш учун сарфланадиган маблағ кўрсатилмаган. Мамлакатни тиклаш учун донорлар алоҳида маблағ ажратадилар.



